Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Музликларнинг эриши тезлашмоқда

Музликларнинг эриши тезлашмоқда

"Қиёмат музлиги" номи билан танилган Туэйтс музлиги тез эрий бошлади, бу эса бутун дунё бўйлаб глобал сув тошқинига олиб келиши мумкин.

Қўшма Штатлар ва Канадалик тадқиқотчилар океаннинг илиқ оқимлари Ғарбий Антарктидада музларнинг йўқ қилинишини тезлаштираётганини ва музнинг чекиниш тезлиги башорат қилинганидан юқори эканлигини аниқлашди.

Агар жараён давом этса, денгиз сатҳи 3,35 метрга кўтарилади, бу эса қирғоқ бўйидаги шаҳарлар ва орол мамлакатларини сув босиши хавфини туғдиради. Денгиз сатҳидан бор-йўғи бир метр баландликда жойлашган Санкт-Петербург ва тупроқ шўрланиши туфайли озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин бўлган ички ҳудудлар ҳам хавф остида бўлади.

Музликларнинг эриши глобал исишни кучайтиради: ажралиб чиқадиган иссиқхона газлари сайёрамизнинг янада исишига ёрдам беради.

Киритилди: 11:35 10.11.2024. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!