Витебск шаҳри заргари Андрея Жизневскийнинг ўзига хос ижод маҳсули — олмослар билан безатилган кумуш танк Улуғ ватан уруши музейида пайдо бўлди.
Ҳақиқий танкнинг 72 маротаба кичрайтирилган ушбу жажжи нусхасини яратиш учун Андрей 785 кунини сарфлади. У мазкур санъат асарини яратиш чоғида 3D-моделлаштириш ва бошқа шу каби каби технологиялардан умуман фойдаланмади. Бошдан-оёқ қўл иши саналган мазкур танк бунёд бўлиши учун 208 грамм кумуш ва иккита бриллиантдан фойдаланилди. Кўринишидан ҳақиқий танкка икки томчи сувдек ўхшайди.
— Мен мазкур танк Европадаги Улуғ ватан урушига тааллуқли энг катта музейда бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Витебск вилоят музейига эса бошқа бир миниатюра — “У-2” самолётини атаганман. У ҳам кумуш ва бриллиантлардан ясалган бўлади.
Manba: kp.by