Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мўйноқда «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали ўтказилади

Мўйноқда «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали ўтказилади

Жорий йилнинг 29–30 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали ўтказилади.

Фестивалдан мақсад Қорақалпоғистонда, хусусан, Мўйноқ туманида ўзига хос бўлган гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳудудда маданий ва кўнгилочар тадбирлар сонини кўпайтириш ва бу орқали ҳудудга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий туристларнинг сонини янада кўпайтиришдир.

Тадбирдан давомида маҳаллий ошпазларнинг балиқ таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, ошпазлар ўртасида беллашув, маҳаллий ҳунармандларнинг кўргазмалари, миллий эстрада ва фольклор ижрочилари, миллий рақс ансамбли томонидан концерт дастури ва бошқа кўнгилочар тадбирлар намойиши ҳамда мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими ўрин олган.

Киритилди: 13:00 26.09.2022. Ўқилди: 1944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!