Анча ёшлигимдан алоҳида рўзғор қилганман. Ўша пайтларда электр нозири келганда, ишлатилган энергияни ярмига камайтириб, фойдани нозир билан бўлишиб, ҳисоб-китоб қилардик.
Кейинчалик бунинг ўғрилик эканини, бундай ишлар шариатда ҳаром қилинганини илм ўқиб, ўргандик. Жамият мансуб қолган иллатларни ҳам айнан исломни ўрганиб, унга амал қилиш билан бартараф этдик.
Кеча "Мусулмонлар нима истайди, келажагини қандай кўради", деган саволлар пайдо бўлганди. Мана биз нимани хоҳлаймиз. Ҳамма жойда адолат, ҳалоллик ва ҳамкорлик бўлишини хоҳлаймиз. Бундан бошқани хоҳлашимиз ҳақидаги гаплар, туҳмат ва фобиялар пайдо қилишга бўлган уринишдир холос.
Мубашшир АҲМАД