Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Мусулмон бўлмаса-да Исломни танитаётган япон: “Мақсадим – дунёга Исломни севдириш”

Мусулмон бўлмаса-да Исломни танитаётган япон: “Мақсадим – дунёга Исломни севдириш”

Гарчи ўзи мусулмон бўлмаса ҳам, ўз кузатувчиларига Ислом ҳақида маълумот бериб келаётган япониялик Икуто Хонгу исмли контент яратувчисининг обуначилари 1 миллиондан ошди.

Малайзияда таҳсил олгани учун Ислом динига қизиқиш пайдо бўлганини таъкидлаган Хонгу: "Аслида мен Кобе шаҳрида туғилганман ва у ерда жуда қадимий тарихга эга масжид бор эди. Мусулмон жамоати эса жуда самимий эди", – деди.

“Ҳозир қилаётган ишимдан мақсад Япониянинг мусулмонларни тушуниши ва ўз бағрига олишидан иборат, – деди Хонгу. – Чунки Малайзияда менинг кўплаб мусулмон дўстларим бор эди ва уларнинг барчаси Японияга келишганида ҳалол таом топа олмаганидан шикоят қилишарди"

Аввалроқ Ғазога ёрдам кампанияси каби фаолиятлар олиб борган Хонгу маданиятлар ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилишни хоҳлаётганини билдирди.

Икуто Хонгу 2023 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрган, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, ўзига хосликлари ҳақида кузатувчиларига маълумот берган.

Киритилди: 21:58 09.07.2024. Ўқилди: 987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!