Узун туманида 28 май куни тахминан соат 10.30 лар чамасида, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи А.Х. маҳалладоши Н.М. билан ўзаро жанжаллашиб қолди-ю Н.М. ни чап кўзига бир марта мушт тушириб “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” етказди.
Мазкур ҳолат юзасидан 13 июнь куни А.Х. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати