Муроджон Аҳмадалиев Монакода ташкил этилган жанг оқшомида мексикалик Рикардо Эспинозани 3-раундда нокаутга учратди.
Жангдан сўнг у ўз вазнининг мутлақ чемпиони, япониялик Наоя Иноуэга мурожаат қилди.
"Мен ғалаба қозондим, исталган пайт Иноуэ билан жанг қилишга тайёрман. Нима учун жанг қилишни истамаяпти, шу менга қизиқ. Иноуэ, нима учун жангни истамаяпсан? Мен доим тайёрман. Қоида бор: чемпион камарини ҳимоя қилиши лозим. Мен ҳам камаримни ҳимоя қилганман. Агар жангни истамасанг, уни вакант қолдир. Мен исталган рақибга қарши жанг қилишга тайёрман.
Бошқа йўл йўқ, мен ўз дивизионимнинг зўриман. Мен у билан жангни истайман", - деди Аҳмадалиев.