Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Мурод Назаров халқни алдадими? “Nestone”да 739 нафар ишчи норозилик намойиши уюштиргани тасдиқланди

Мурод Назаров халқни алдадими? “Nestone”да 739 нафар ишчи норозилик намойиши уюштиргани тасдиқланди

Ижтимоий тармоқларда "Осмонўпар Nestone биноси олдида нималар бўлмоқда? " сарлавҳаси билан тарқалган хабар бўйича Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.

Аниқланишича, 2022 йил 17 май куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Tashkent city” ҳудудидаги “Nestone” осмонўпар биносида ”Оzguvn mimarlik inshaat” МЧЖ ХКнинг 312 нафар ҳамда ”Оzguven tasarim mimarlik insaat sanayi ve ticar” ПУнинг 427 нафар ишчилари 2022 йил апрель ойи учун иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги сабабли мазкур корхоналарга нисбатан норозилик билдирган ва 17-май куни ишчиларнинг маошлари тўлаб берилиши таъминланди.

Шунингдек “Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги 1066-сонли Низомига мувофиқ, 2022 йил 17 май куни "Оzguvn mimarlik inshaat” МЧЖ ХК ва ”Оzguven tasarim mimarlik” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси раҳбари номига ёзма кўрсатма берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мурод Назаров ҳеч қандай намойиш бўлмаганини айтиб, ош можароси бўйича тушунарсиз видеомурожаат эълон қилганди.

Киритилди: 17:52 17.05.2022. Ўқилди: 5772 марта. Фикрлар сони: 17 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!