Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мундиалда голлар рекорди

Мундиалда голлар рекорди

2026 йилги жаҳон чемпионати нафақат 48 та терма жамоа иштирок этган янги формат билан, балки бир қатор тарихий рекордлари билан ҳам алоҳида аҳамият касб этди.

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган турнирда голлар сони, футболчилар ва мураббийларнинг шахсий ютуқлари бўйича бир қатор янги рекордлар ўрнатилди. Уларнинг айримлари ўйинлар сони ошгани сабабли кутилган бўлса, бошқалари ҳақиқий сенсацияга айланди.

Турнирнинг энг муҳим статистик натижаси рекорд даражадаги сермаҳсуллик бўлди. 104 та ўйинда жамоалар жами 308 та гол урди. Бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Бунгачаги рекорд 2022 йил Қатардаги мундиалда қайд этилган бўлиб, ўшанда 64 та учрашувда 172 та гол урилган эди.

Бироқ турнирларни тўғридан-тўғри таққослаш қийин. Чунки тарихда биринчи марта Жаҳон чемпионати 32 эмас, балки 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилди ва ўйинлар сони 64 тадан 104 тага етди.

Киритилди: 14:16 22.07.2026. Ўқилди: 553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!