Куни кеча Левашинск районидаги Тошкўпир қишлоғида кучли ёнғин юз берди, – дея хабар бермоқда Республика фақулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. Ёнғин икки қаватли уйда чиқди.
Уйнинг иккинчи қавати полига қадар бутунлай ёниб кетди. Шукрки, қурбонлар ва жароҳат олганлар бўлмади, фақат уй эгасининг ҳамма мулки кулга айланди.
Ана шу ёнғинда ҳам Қуръони каримнинг бус-бутун тургани, унга олов асло дахл қилмагани қутқарувчиларни қаттиқ ҳайратга солди, – деб ёзмоқда "АиФ-Дагестан".
Manba: hidoyat.uz