Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Муҳожирларга ёрдам берганларни жазолашмоқчи

A A A
Муҳожирларга ёрдам берганларни жазолашмоқчи

Венгрия ҳукумати бошпана сўровчи ноқонуний мигрантларга ёрдам берганларни жиноий жавобгарликка тортишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Агар қонун лойиҳаси ҳозирги кўринишда қабул қилинса, қочқинлар учун ахборот варақаси чиқариш, уларга таом ёки ҳуқуқий ёрдам таклиф қилиш жиноят деб саналиши мумкин. Бу эса бир неча ойдан бир йилгача қамоқ жазоси демакдир.  

Шунингдек, Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари бошпана сўровчиларни Венгрияга жўнатмаслиги учун ҳукумат Конституцияга ўзгартириш киритиш ниятида.

Таъкидлаш жоизки, қочқинларнинг Венгрияга кириши шундоқ ҳам осон эмас: мамлакатнинг жанубий чегараси симтиконли қўш девор билан ўралган.

Киритилди: 05:00 31.05.2018. Ўқилди: 1210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар