Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 июнь куни муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш очиқ мулоқот тарзида давом этди. Тармоқ раҳбарлари, олимлар, ректорлар ва муҳандислар соҳада илм-фан ва таълимни ривожлантириш бўйича фикрларини айтди.
Уларнинг таклифлари асосида алоҳида фармон лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
- Иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш учун бизга юқори малакали муҳандис-технологлар сув билан ҳаводек зарур. Ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари, ректор ва профессор-ўқитувчи масъулиятни чуқур ҳис қилиб, қаттиқ ишласа, изланса, бунга албатта эришамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.