Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Муҳаммад Салоҳ шов-шувли интервьюдан сўнг илк бор кўриниш берди

Муҳаммад Салоҳ шов-шувли интервьюдан сўнг илк бор кўриниш берди

“Ливерпуль” қанот ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ бош мураббий Арне Слот билан юзага келган зиддиятлар фонида ижтимоий тармоқларда пост эълон қилди. Футболчи “Ливерпуль”нинг Киркби шаҳарчасидаги базасида жойлашган спорт залида тушган суратини мухлислар билан улашди.

Аввалроқ Муҳаммад Салоҳ ўзига нисбатан бўлаётган адолатсизликдан норози бўлиб, қишки трансфер ойнасида жамоадан кетиши мумкинлигига ишора қилган эди.

Мисрлик футболчи кетма-кет уч ўйинни захирадан бошлади ва АПЛ 15-тури доирасидан ўрин олган “Лидс”га (3:3) қарши учрашувда 90 дақиқа давомида майдонга туширилмади.

Ушбу шов-шувли интервьюдан сўнг Салоҳ “Ливерпуль”нинг “Интер”га қарши Европа Чемпионлар Лигаси ўйини учун қайдномага киритилмади.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ 2017 йил ёзидан буён мерсисайдликлар сафида ўйнамоқда. У “Ливерпуль” билан бирга Англия Премьер лигаси, Европа Чемпионлар Лигаси, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва бошқа бир қатор совринларни қўлга киритган. Умумий 420 та учрашувда майдонга тушиб, 252 та гол ва 113 та ассистни ўз ҳисобига ёздирган.

Муҳаммад Салоҳ шов-шувли интервьюдан сўнг илк бор кўриниш берди

Киритилди: 23:34 09.12.2025. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!