Истанбулнинг «Бешиктош» клуби ҳужум чизиғини юлдуз футболчи билан кучайтиришни истамоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Туркия клуби уругвайлик Дарвин Нуньес билан музокара олиб бормаган.
Истанбул жамоаси шу ёзда «Ливерпуль»ни тарк этган мисрлик юлдуз Муҳаммад Салоҳ трансферига эътиборини қаратган. 34 ёшли африкалик футболчи билан шартнома имзолаш «қора бургутлар»нинг асосий ва устувор мақсади ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2017 йилдан бери «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.
Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида Муҳаммад 27 та учрашувда майдонга тушди. Ҳужумчи ўз ҳисобига 7 та гол ва 7 та голли узатма ёзиб қўйган.