Пойтахт Улан-Батордаги Сух-Баторнинг марказий майдонида коррупция, тутун ва тирбандликка қарши кураш чоралари ҳамда солиқларни камайтириш талаблари билан митинг бўлиб ўтди.
Мўғул матбуотига кўра, норозилик намойиши маҳаллий вақт билан соат 11:00да бошланган ва камида ўн соат давом этган, ваҳоланки, расмийлар уни фақат соат 17:00гача ўтказишга рухсат берган.
Шунингдек, айрим намойишчилар майдонда жойлашган ҳукумат саройига бостириб киришга урингани, бироқ полиция махсус кучлари уларни ҳайдаб чиқаргани хабар қилинган.