Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мудофаа вазири лавозимидан озод этилди

Мудофаа вазири лавозимидан озод этилди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан озод этди.

Қосим-Жомарт Тўқаев 27 сентябрь куни Даурен Косановни Қозоғистон мудофаа вазири лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Оқорда маълум қилди.

Косановнинг лавозимидан озод этилишига фармонда расмий сабаб кўрсатилмаган. Унинг ўрнига генерал-майор Айдос Мирзахметов мудофаа вазири этиб тайинланди.

Бу қарор 24 сентябрь куни Каспий денгизидаги машғулотлар вақтида 17 нафар ҳарбий денгизга оқиб кетиб, 14 нафари ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди. Уч нафар ҳарбий қутқарилган.

⚖️ Ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда ва беш нафар масъул шахс ушланган. Улар хизматга совуққонлик билан муносабатда бўлиш ҳамда навигация қоидаларини бузишда гумонланмоқда.

☝️Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда Косановнинг журналистларга кулган ҳолда жавоб бераётган видеоси ҳам тарқалди.

Киритилди: 17:38 27.09.2026. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда