Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мудҳиш жиноят: Тошкентда 27 ёшли аёлнинг қўли қонга ботди

Мудҳиш жиноят: Тошкентда 27 ёшли аёлнинг қўли қонга ботди

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида судья Шерзод Эшматов раислигида “қасддан баданга оғир шикаст етказиш” жиноятини содир қилган 1995 йилда туғилган судланувчи аёлга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланувчи Соғлиққа қарши жиноятлар туркумига кирувчи қасддан баданга оғир шикаст етказишда ифодаланган жиноятни содир этган.

У 2022 йил 4 сентябрь куни соат 00:30 ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида жойлашган ошхонада бўла туриб, ўзига аввалдан таниш бўлган 1994 йилда туғилган жабрланувчи эркак билан олдиндан бўлиб келаётган келишмовчилик ҳамда жабрланувчини судланувчига нисбатан ахлоққа зид хатти-ҳаракатлари натижасида келиб чиққан жанжал оқибатида жабрланувчига қасддан тан жароҳати етказишни мақсад қилади. Натижада ошхона пичоғи билан қуролланиб, жабрланувчининг ўнг томон қорин қисмига ошхона пичоғи билан 1 маротаба зарба бериб, тан жароҳати етказган. Натижада, жабрланувчи олган тан жарохати билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчида “қорин ўнг олд деворини тешиб кириб жигарни шикастлаган санчиб-кесилган жароҳати, ички ва ташқи қон кетиш” каби жароҳатлар аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисмининг "д" бандида назарда турилган жиноятни содир қилган аёл 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Киритилди: 10:52 16.02.2023. Ўқилди: 3897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!