Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Моуриньо Флорентино Пересга ўз талабларини айтди

Моуриньо Флорентино Пересга ўз талабларини айтди

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо Мадриднинг «Реал» клуби олдига ўз шартини қўйди. Le Journal du Real нашрининг хабар беришича, португалиялик мутахассис яна «қаймоқранглилар» бошқарувини қўлга олишга тайёр, бироқ у жамоа ишларида тўлиқ ҳокимиятга эга бўлишни талаб қилмоқда.

«Махсус» (The Special One) раҳбарият томонидан ҳеч қандай аралашувларсиз, вазият талаб қилганда исталган футболчини захирага йўллаш ва хоҳлаган ўйинчисини майдонга тушириш ҳуқуқига эга бўлишни истайди. 63 ёшли мураббийнинг фикрича, таркибда «даҳлсизлар» бўлмаслиги керак.

Жозе Моуринью 2010 йилдан 2013 йилгача «Реал»да фаолият юритган. Ўша пайтда унинг жамоадан кетишига айнан юлдузли футболчилар билан бўлган кескин муносабатлар асосий сабаблардан бири бўлган эди.

Киритилди: Бугун 09:42. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!