Озарбайжон ҳаво йўлларига қарашли, Боку – Москва рейсини амалга ошираётган «Airbus A340» самолёти белгиланган манзилга етмасдан ортга қайтиб, парвоз бошланган Ҳайдар Алиев номидаги аэропортга қайта қўнди. Бу ҳақда «РИА Новости» авиакомпания масъулларига таяниб маълум қилган.
"Озарбайжон ҳаво йўллари" (AZAL)нинг «J2-807» Боку - Москва рейси (Внуково аэропортига йўл олган) сардори ўзи бошқарувидаги “Airbus A340" ҳаво кемасини техник сабаб туфайли бошланғич аэропортга қайтаришга қарор қилди. Самолёт... Ҳайдар Алиев номидаги аэропортга маҳаллий вақт билан 09:11 (Москва вақти - 08:11 - таҳририят)да муваффақиятли ерлади", - дейилади хабарда.
Ахборотда қўшимча қилинишича, кечиктирилган Боку - Москва ва Москва - Боку рейслари йўловчилари меҳмонхонага жойлаштирилиб, ҳаво лайнери парвози билан боғлиқ техник муаммо ҳал этилгунга қадар барча зарур хизматлар билан таъминланади.
Дарвоқе, бу бугунннинг ўзида Москвага учган ва парвози бекор қилинган самолёт билан боғлиқ иккинчи ҳолат.