Россиянинг “Ural Airlines” авиакомпаниясининг Москвадан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига учаётган самолёти техник носозликлар туфайли Бишкекка қўнишга мажбур бўлди.
"Самолёт техник носозликлар туфайли Бишкекка қўнди. Москва-Ўш рейси йўловчилари Бишкекдаги меҳмонхоналардан бирига жойлаштирилган ва Ўш шаҳрига жўнаб кетишни кутишмоқда”, — дейилади Ўш аэропорти матбуот хизматида.
Техник муаммонинг сабаблари ҳақида хабар берилмаган.