Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Москвадан Гоага учаётган самолёт Урганчга шошилинч қўнди

Москвадан Гоага учаётган самолёт Урганчга шошилинч қўнди

Москвадан Ҳиндистоннинг Гоа штатига учаётган самолёт жорий йилнинг 18 январь куни кечқурун Ўзбекистоннинг Урганч шаҳрига қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, самолётнинг AFL236 йўловчи рейси йўналиши бўйича учаётган вақтида маст ҳолатда зўравонлик қилган йўловчи сабаб Урганч халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнишга мажбур бўлган.

Бортида 356 йўловчи бўлган Boeing 777-300 самолёти маҳаллий вақт билан 20:29 да фавқулодда қўнишни амалга оширган. Зўравон йўловчи рейсдан олинган.

Маълумотларга кўра, ўша куннинг ўзидаёқ ҳаво кемаси Урганчдан манзил аэропортига парвозини давом эттирган.

Киритилди: 11:59 19.01.2023. Ўқилди: 1662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!