Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Москвадаги қонли ҳужум тафсилотлари: Генерал Алексеевга суиқасд ижрочиси ким?

Москвадаги қонли ҳужум тафсилотлари: Генерал Алексеевга суиқасд ижрочиси ким?

Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош бошқармаси (ГРУ) раҳбарининг биринчи ўринбосари Владимир Алексеевга қилинган суиқасдда гумон қилинувчи шахс қўлга олинган. Бу ҳақда “Интерфакс” Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) баёнотига таяниб хабар бермоқда.

Махсус хизмат маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс — 1960 йилда туғилган Россия фуқароси Любомир Корба. ФСБ уни суиқасднинг бевосита ижрочиси деб атамоқда. БАА ҳуқуқ-тартибот идоралари Корбани Россияга топширган.

Бундан ташқари, Алексеевга суиқасд иши доирасида Москвада 1959 йилда туғилган Россия фуқароси Виктор Васин ҳам қўлга олинган. Шунингдек, ишда 1971 йилда туғилган Зинаида Серебрицкая ҳам тилга олинмоқда. ФСБ маълумотига кўра, у Украинага жўнаб кетган.

Генерал Алексеевга суиқасд 6 феврал куни Москвада содир этилган. У оғир яраланган, бироқ тирик қолган. Шифокорларнинг айтишича, ҳозирда генералнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Киритилди: Бугун 14:14. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!