Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Москвада такси нега 8 нафар мухлисни уриб кетди?

Москвада такси нега 8 нафар мухлисни уриб кетди?

Москва марказида такси автомобили йўлкадаги пиёдалар устига ҳайдалиб, 8 кишининг жароҳатланиши сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотлари маълум бўлди.

«Пиёдалар устига юрган, Қирғизистон фуқароси бўлган ҳайдовчи маст эмасди, аммо у рулда ухлаб қолган. Ушбу шахс Россияда қонуний ишлаган ва ишлаш учун барча ҳужжатларга эга ҳисобланади», – дея фавқулодда вазиятлар хизматидаги манба сўзларини келтирган ТАСС.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у кечаси ишлагани учун чарчаб ухлаб қолган, воқеа жойидан қочиб кетишига эса қўрқиб кетгани сабаб бўлган.

Москва соғлиқни сақлаш департаментида маълум қилинишича, воқеа оқибатида 8 киши жабрланган, улардан 7 нафарининг аҳволи қониқарли, бир аёл эса ўртача оғирликдаги жароҳат олган. Жабрланганлар орасида 2 нафар мексикалик, 2 нафар озарбойжонлик, 2 нафар рус ва бир украиналик борлиги маълум қилинган.  

Йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Россия Жиноят кодексининг “Йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.  

Душанба куни суд таксичига тегишли жазо чораси қўллайди.

Manba: kun.uz

Киритилди: 11:14 17.06.2018. Ўқилди: 2172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!