Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Москвада россиялик мансабдор шахснинг автомобили портлаб кетди

Москвада россиялик мансабдор шахснинг автомобили портлаб кетди

Москва шимолидаги автотураргоҳлардан бирида автомобилга ўрнатилган номаълум нарса портлаб кетган. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.

Мазкур портлаш натижасида икки киши жабрланган. ОАВ маълумотига кўра, машинада Россия Федерацияси қуролли кучлари сунъий йўлдош алоқа маркази бошлиғи ўринбосари Андрей Торгашов ва унинг турмуш ўртоғи бўлган.

Маълум бўлишича, Торгашовнинг икки оёғи узилиб кетган, рафиқаси ҳам жароҳатланган.

Қайд этилишича, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланиб, жиноятга алоқадор шахсларни қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:19 24.07.2024. Ўқилди: 1044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!