Москвада Қизил майдонда 14 килограмм қизил икра билан видео суратга олган аёл ҳибсга олинди.
20 ноябр куни полиция Қизил майдонда Инстаграм учун видео суратга олган Гулина Науманни ҳибсга олди. Бу ҳақда Науманн ўзининг Телеграм-каналида ёзган.
"Хабаровскдан олиб келинган 14 кг мазали икра мени рилс' олишга илҳомлантирди. Кўчада қизил икра билан катта сендвич ейишга қарор қилдим. Кейин эса менга Кремл яқинида бунчалик кўп икра олиб чиқиб бўлмайди, мамлакатдаги вазият ўз-ўзини намойиш қилишни тақиқлайди”, — деб ёзди Науманн Телеграмдаги каналида.
MSK1.RU билан суҳбатда у видеони суратга олган ҳамроҳи билан бирга уч соат давомида полиция бўлимида ушлаб турилиб, уларнинг қилмишлари сабаблари аниқланганини айтди. Шундан сўнг, аёллар ҳисобот тузмасдан қўйиб юборилган.