Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Москвада метро ёнидаги отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди

Москвада метро ёнидаги отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди

Москвадаги Новие Черёмушки метро бекати яқинидаги отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳудуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига таяниб Газета.ru хабар қилди.

Манбага кўра, метро бекатига кириш олдида ўқотар қурол билан яраланган икки жасад топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир эркак бир инсонга ўқ отиб, отишма бошлаган ва кейин ўз жонига қасд қилган , деб ҳудуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакили маълумот берди.

У тезкор тергов гуруҳи ҳодиса содир бўлган жойда ишлаётганини ва воқеа тафсилотларини аниқлашга уринаётганини маълум қилди.

Manba: oxo.uz

Киритилди: 05:35 26.04.2019. Ўқилди: 1374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!