Москвада довул оқибатида камида 10 киши жабрланди, улар орасида бир бола ҳам бор.
Бу ҳақда ягона фавқулодда ёрдам канали - 112 хабар берди.
Москвада кучли довул бошланди. Кучли шамол катта зарар келтиргани хабар қилинмоқда. Москвада об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви муносабати билан Транспорт департаменти шаҳар устки транспорти ҳаракатида маҳаллий кечикишлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Шаҳар хизматлари кенгайтирилган иш режимига ўтди.