Дастлабки маълумотларга кўра, Москва вилоятининг Путилково шаҳридаги ВТБ банк филиалида портлашни ўсмир содир этган.
Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари Москва вилояти прокуратурасига таяниб хабар бермоқда.
"16 ёшли ўсмир номаълум шахсларнинг телефон орқали кўрсатмаларига амал қилиб, банк филиалига ёнувчан суюқлик солинган бидон олиб кириб, уни ўчириб, ёқиб юборган", дейилади агентлик баёнотида.
Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар етиб келишидан олдин ўчирилган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.