Хитой Россиядан углеводородлар импортини сезиларли камайтирди. 2025 йил апрелида нефт ва кўмир етказиб бериш ўтган йилга нисбатан қарийб 13 фоизга пасайди.
Хитой божхона маълумотларига кўра, Россиядан кўмир импорти 7,4 млн тоннадан ошмади. Бу ўтган йил апрелига нисбатан 13 фоиз кам. Январдан апрелгача бўлган даврда эса умумий импорт ҳажми деярли ўзгармади — атиги 2 фоиз ўсиш қайд этилган.
Кузатувчилар буни Москва учун жиддий сигнал, деб баҳоламоқда.