Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Москва Украинадан 650 дан ортиқ дрон ҳужумига учраганини билдирди

Москва Украинадан 650 дан ортиқ дрон ҳужумига учраганини билдирди

Москва мэри Сергей Собянин 5 октябрь кечқурундан 6 октябрь тонгига қадар Россия пойтахти томон 650 дан ортиқ Украина дрони учирилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, дронларнинг 105 таси Москвага яқинлашганида йўқ қилинган. Ҳужум оқибатида қурбонлар ёки жиддий зарар ҳақида маълумот берилмаган.

Собянин бу ҳужумни сўнгги икки йилда Москвага қарши амалга оширилган энг йирик дрон ҳужумларидан бири деб атади. Дронларнинг аксарияти пойтахтдан узоқ ҳудудларда ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Украина бўйича махсус вакили Родион Мирошник эса сўнгги бир ҳафтада Россиянинг турли ҳудудларига қилинган ҳужумларда қарийб 30 нафар тинч аҳоли, жумладан икки нафар бола ҳалок бўлганини билдирди. Унинг айтишича, 200 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Мирошник Украина кучлари бир ҳафта давомида Россия ҳудудларига қарийб 8400 та турли ўқ-дори воситаларини қўллаганини даъво қилди.

Киритилди: 17:06 06.10.2026. Ўқилди: 708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!