Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Москва осмонида дрон уриб туширилди — Собянин

A A A
Москва осмонида дрон уриб туширилди — Собянин

Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москвага учаётган дронни йўқ қилди. Бу ҳақда пойтахт мери Сергей Собянин Telegram–каналида маълум қилди.

Унинг ёзишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бугун тунда Москвага учмоқчи бўлган учувчисиз дронни йўқ қилди.

“Экспомарказ ҳудудига учувчисиз ҳаво воситаси қолдиқлари қулаган, бинога жиддий зарар етмаган”, деб ёзади у.

Унинг қўшимча қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ, шаҳар фавқулодда хизматлари воқеа жойида ишламоқда.

Киритилди: 09:04 18.08.2023. Ўқилди: 1326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар