Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Москва марказида такси оломонга бостириб бориб, 8 кишини яралади (видео)

A A A
Москва марказида такси оломонга бостириб бориб, 8 кишини яралади (видео)

Москва марказидаги Илинка кўчасида такси оломонга бостириб борди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Авария оқибатида 8 киши жабрланди. Улар орасида Мексика ва Озарбайжоннинг икки нафардан фуқароси ҳамда бир украиналик борлиги айтилмоқда. Жабрдийдаларнинг 7 нафари қониқарли ҳолатда, бир аёл ўрта даражада яраланган.

Полиция таксини бошқарган Қирғизистон фуқаросини қўлга олди. У ширакайф бўлмагани ва рулда ухлаб қолгани билдирилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 10:01 17.06.2018. Ўқилди: 1856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар