Россия элчихонаси ходимлари Кишинёв аэропортига етиб келишди ва Молдова Ташқи ишлар вазирлигининг россиялик дипломатлар сонини қисқартириш ҳақидаги аввалги қарори муносабати билан уларнинг ватанларига жўнаб кетишларини кутишмоқда.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг феврал ойидан Молдова осмони Россиянинг тўғридан-тўғри парвозлари учун ёпиқ бўлганлиги сабабли Москвадан россиялик дипломатлар учун махсус Ту-214 самолёти келган.