Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Молдовада энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилди

Молдовада энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилди

26 сентябрдан Молдовада газ нархининг ошиши, ёқилғи тақчиллиги хавфи ва Днестр дарёсида сув сатҳининг кескин пасайиши сабабли 60 кунлик фавқулодда ҳолат амал қила бошлади.

Ҳукумат қарорини парламент маъқуллади. Расмийлар бу чорани газ нархининг ошиши, ёқилғи танқислиги хавфи ва Днестр ҳавзасида сув сатҳининг кескин пасайиши билан изоҳламоқда.

Фавқулодда ҳолат доирасида ҳукумат энергия ресурсларини тезкор харид қилиш, электр ва сув истеъмолини чеклаш ҳамда тарифларга вақтинча ўзгартиш киритиш каби чораларни қўллаши мумкин.

Мамлакатда газ нархи 1 сентябрдан 41 фоизга ошган, Днестр сув омбори сатҳи эса тарихий минимумга тушган.

Шу билан бирга, 700 минг аҳоли яшайдиган Кишинёв агломерациясини сув билан таъминловчи Днестр ҳавзасида сув сатҳи хавфли даражага тушган.

Киритилди: Бугун 01:30. Ўқилди: 206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!