16 декабрь, душанба куни Молдовада энергетика соҳасидаги мураккаб вазият туфайли 60 кун муддатга фавқулодда ҳолат (ФҲ) режимини жорий этиш тўғрисидаги парламент қарори кучга кирди, деб хабар бермоқда Интерфакс.
Аввалроқ, 13 декабрь, жумага ўтар кечаси Молдова парламенти мамлакат бош вазири Дорин Речан ташаббуси билан 60 кунлик муддатга фавқулодда ҳолат жорий этишга қарор қилгани хабар қилинганди.