"Молдова разведка хизматлари Германия ҳукуматидан ГФРдаги сайлов участкаларида президентлик сайловининг иккинчи турига Россиянинг эҳтимолий аралашувидан ҳушёр бўлишни сўради", деб хабар бермоқда Welt am Sonntag газетаси.
Германияда Молдова фуқаролари учун 20 та сайлов участкаси очилади. Нашр маълумотларига кўра, Германия Федерал жиноят полицияси бошқармасига тегишли сўров юборилган.
Молдова разведка хизматлари Россия Федерацияси томонидан Франция, Буюк Британия ва Қўшма Штатларда ҳам шунга ўхшаш ҳаракатлар амалга оширилиши хавфини кўрмоқда.
3 ноябр куни Молдовада президентлик сайловларида овоз беришнинг иккинчи тури бўлиб ўтади. Европапараст позицияга эга бўлган амалдаги давлат раҳбари Майя Санд биринчи турда 42 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, бироқ тўлиқ ғалаба қозониш учун мутлақ кўпчилик овозни қўлга кирита олмади. Россияга мойил номзод Александр Стояногло кутилганидан ҳам яхши натижа кўрсатди ва 26 фоиз овоз олди.