Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Молдова фуқароси ўзбек тадбиркорини “ухлатиб” кетди

Молдова фуқароси ўзбек тадбиркорини “ухлатиб” кетди

Бухорода хорижлик шахс маҳаллий тадбиркорнинг 14 млн сўмлик молини қарзга олиб, ғойиб бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Фойдали таклиф

Молдова фуқароси И.П. жорий йил февраль ойида Бухоро вилояти “Марказий деҳқон бозори”да хўжалик моллари савдо дўкони сотувчиси фуқаро Р.Ҳ.га молини шаҳарлараро айланиб юриб, асосан Бухоро ва Хоразм вилоятларида сотиб беришини таклиф қилади. Ўзаро келишувга кўра, Р.Ҳ. хориж фуқаросига товарини улгуржи нархда ҳисоблаб беради. Хорижлик тадбиркор 14 млн сўмлик товар учун 3 млн сўм тўлаб, қолганини маҳсулот сотилганидан кейин тўлиқ беришини ваъда қилади. 

“Уддабурон” тадбиркор ғойиб бўлган  

Арзимаган пулга катта миқдордаги молни қўлга киритган молдовалик “уддабурон” тадбиркор шу билан ғойиб бўлган.  

ИИБга мурожаат

Бухоро тумани, “Шергирон” МФЙда яшовчи фуқаро Р.Ҳ. узоқ кутишлардан сўнг алданганини англаб, ниҳоят, шу йил 29 июль куни вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 1-қисмига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Молдова республикаси фуқароси, 1994 йилда туғилган ва ҳозирда Атачи шаҳрида доимий рўйхатда турган фуқаро И.П. иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Маълумот учун, Молдова фуқароси И.П. 2018 йилнинг 21 июнида Ўзбекистонга келган. У Бухоро шаҳри марказининг “Дилкушо” кўчасидаги уйлардан бирида қўним топиб, вақтинча яшаб, шу ерда савдо-сотиқ ишларини йўлга қўйган.  

Киритилди: 06:00 16.08.2019. Ўқилди: 2183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!