Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Молдова Европа Иттифоқига номзод мақомини олиши мумкин

Молдова Европа Иттифоқига номзод мақомини олиши мумкин

24 июнь куни Молдова Республикаси Европа Иттифоқидан Кишинёв томонидан Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомига эга бўлиш учун тақдим этилган аризага расмий жавоб олади, дея хабар берди Noi.md нашри.

Мамлакат бош вазири ўринбосари Нику Попеску Молдова Республикаси томонидан тўлдирилган анкеталарни ўрганиб чиқиб, Европа Иттифоқи мамлакатни демократлаштириш ва модернизация қилиш масалалари бўйича тавсиялар беришини айтди.

Бош вазир ўринбосари мамлакатда коррупцияга қарши кураш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишда энг катта бўшлиқлар мавжудлигини эътироф этди, лекин Европа Иттифоқи аъзоликка аниқ истиқбол таклиф этишига умид билдирди.

17 июнь куни Европа Комиссияси Молдова Республикаси билан муносабатлар қандай ривожланиши бўйича ўз тавсиялари ва қарашларини эълон қилади, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ушбу тавсияларни бир неча кун давомида муҳокама қиладилар, 24 июнь куни эса бутун Европа Иттифоқи номидан тавсиялар берадилар.

Киритилди: 21:40 14.06.2022. Ўқилди: 1707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!