"Мен бош вазир бўлиш таклифини чуқур масъулият ҳисси ва вазиятни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўша олишимга бўлган қатъий ишонч билан қабул қилган эдим. Ўз вазифаларимни принципларим ва эътиқодларимга мувофиқ равишда бошқа бажара олмаслигимни тушунган лаҳзада, кетишга қарор қилдим", — деб ёзади Мунтяну ўз ижтимоий тармоқларида.
Маълумот учун, Мунтяну 2025 йилнинг октябр ойи охирида бош вазир лавозимига тасдиқланган эди.