Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Можтабо Хоманаийнинг соғлиғи яхши ва вазиятни назорат қилмоқда — Эрон ТИВ

Можтабо Хоманаийнинг соғлиғи яхши ва вазиятни назорат қилмоқда — Эрон ТИВ


Теҳрон Хоманаий ҳақида тарқалган соғлиғи билан боғлиқ миш-мишларни рад этди.

Эрон расмийлари мамлакат олий раҳбари Можтабо Хоманаий соғлом экани ва давлат бошқарувини давом эттираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Хатибзода баёнот берди, дея хабар қилмоқда ТАСС. Унинг сўзларига кўра, олий раҳбарнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар йўқ ва у мамлакатдаги барча жараёнларни назорат қилиб турибди.

“Унинг соғлиғи яхши ва у барча жараёнларни назорат қилмоқда”, — деди дипломат.

Шунингдек, Хатибзода олий раҳбарнинг сўнгги пайтларда омма олдида кам кўринаётгани ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди. Унинг таъкидлашича, минтақадаги мураккаб хавфсизлик вазияти бундай қарорларнинг қабул қилинишига сабаб бўлмоқда.

Дипломатнинг фикрича, ҳозирги вазият ниҳоятда кескин бўлиб, АҚШ “халқаро ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда давлат раҳбарини ўлдиришга борган” воқеалар фонида хавфсизлик чораларини кучайтириш зарурати юзага келган.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг Исроил билан ҳамкорлари ҳам бундай операцияларни амалга оширишдан “тортинмаслиги” мумкин.

Аввалроқ The Times газетаси разведка маълумотларига таяниб, олий раҳбар гўёки даволанаётгани ва қарор қабул қилиш жараёнларида фаол иштирок этмаётгани ҳақида хабар берган эди. Теҳрон расмийлари эса бу хабарларни рад этиб, раҳбар давлат бошқарувини давом эттираётганини таъкидламоқда.

Киритилди: 23:07 09.04.2026. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!