Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Модулли меҳмонхоналар учун стандартлар тасдиқланди

Модулли меҳмонхоналар учун  стандартлар тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси қошидаги Стандартлаштириш бўйича техник қўмита “Туризм хизматлари. Модулли меҳмонхоналар. Таснифлаш тизими” миллий стандартини ишлаб чиқди.

Қўмита маълумотларига кўра, мазкур стандарт илк бор жорий этилиб, 2024 йилнинг 19 августидан бошлаб кучга киради. У модулли меҳмонхоналарнинг таснифлаш тизимини белгилайди. Унда фойдаланиладиган бинолар ва туташ ҳудудлар, техник асбоб-ускуналар, биноларнинг санитария-гигиена жиҳатдан таъминланганлиги, хоналарнинг техник жиҳозланганлиги, мебель ва инвентарь, умумий фойдаланиш учун санитария объектлари, жамоат жойлари, кўрсатилаётган хизматлар ва ходимларнинг тайёргарлик сифати ҳисобга олинадиган тоифалар келтирилган.

Ушбу барча омиллар модулли меҳмонхонага қайси тоифа берилишига таъсир кўрсатади. Ҳаммаси бўлиб 3 та тоифа мавжуд. Шунга мувофиқ, I (биринчи) - олий тоифа, III (уч) эса – қуйи тоифа ҳисобланади.

Янги стандарт меҳмонхоналарни янада юқори тоифага эга бўлиши учун хизматлар сифатини оширишга рағбатлантириши кутилмоқда.

Киритилди: 15:13 02.07.2024. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!