Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия ва Украина ўртасидаги можаронинг тинч йўл билан ҳал қилинишига ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди
"Россия ва Украина ўртасида давом этаётган можарога келсак: биз доим алоқадамиз. Аввал ҳам айтганимдек, биз муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилиш керак, деб ҳисоблаймиз ва тезроқ тинчлик, барқарорлик ўрнатилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Барча саъй-ҳаракатларимиз орқали инсонпарварликка устувор аҳамият берамиз ва келажакда ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёрмиз", — деди Моди Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда.