Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия президенти Владимир Путин ва Владимир Зеленскийга тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш учун бир неча бор мурожаат қилганини айтди.
Бу ҳақда у АҚШ президенти Жо Байден билан суҳбат чоғида маълум қилди.
"Бучада бегуноҳ фуқароларнинг ўлдирилгани ҳақидаги сўнгги хабарлар катта ташвиш уйғотди, — деди Моди, — Биз буни дарҳол қораладик, шунингдек, холис тергов ўтказилишини талаб қилдик. Умид қиламизки, Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар орқали тинчликка йўл топилади”.
Март ойи охирида Байден Ҳиндистон бош вазири Россиянинг Украинага бостириб киришига нисбатан қалтис позицияни эгаллаётганини танқид қилди. Шу пайтгача Ҳиндистон БМТда Россиянинг ҳаракатларини қоралашдан бош тортган ва ҳозирча санкциялар киритмаган.