Ҳозирга қадар вазни 13,4 тонна, умумий қиймати 1461 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.
Ўзбекистон Президентининг С гепатити касаллигини 100 фоиз даволаш бўйича" ташаббуси ижроси доирасида 14 декабрь куни "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган "С" гепатитига қарши "Софосбувир-400mg" дори воситасини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиш жараёнини қайта йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Ушбу саккизинчи партиядаги ёрдам умумий 30 дона қутиларда 7200 дона "Софосбувир-400mg" дори воситаларини ўз ичига олади.
Дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ доларига тенг бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир", В гепатитига қарши "Энтекавир" дори воситаларининг беғараз грант ёрдам сифатида Ўзбекистонга берилиши бўйича келишувга эришилган.
Ҳозирга қадар вазни 13,4 тонна, умумий қиймати 1461 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.