Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Мисрда ҳакам пенальтини бекор қилиш учун смартфондан фойдаланди

Мисрда ҳакам пенальтини бекор қилиш учун смартфондан фойдаланди

Миср футбол ассоциацияси ҳакамлар қўмитаси мамлакат иккинчи дивизиони доирасидаги «Танта» ва «Телеком Миср» жамоалари ўртасидаги ўйинда ишлаган тўрт нафар ҳакамни номаълум муддатга четлатиш ҳақида қарор қабул қилди. 16 апрель куни бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.

Бош ҳакам Абдулазиз Эл-Саед, ёрдамчилар Валид Мамдуҳ ва Шиҳоб Рашид, шунингдек, захира ҳаками Ҳоссам Ҳассан ўз фаолиятидан четлатилди.

Жазога биринчи бўлимдаги баҳсли вазият сабаб бўлди. Ёрдамчиларидан бирининг кўрсатмасидан сўнг, бош ҳакам дастлаб «Телеком» фойдасига пенальти белгилади. Бироқ кейин кутилмаган воқеа содир бўлди — ҳакам вазиятга ойдинлик киритиш учун смартфондан фойдаланди ва якунда ўз қарорини ўзгартириб, 11 метрлик жарима зарбасини бекор қилди.

Воқеаларнинг бундай тус олиши «Танта» футболчиларининг кескин эътирозига сабаб бўлди. Норозилик сифатида деярли бутун жамоа майдонни тарк этди ва натижада ўйин тўхтаб қолиш хавфи остида қолди.

Ушбу вазият кенг муҳокамаларга сабаб бўлди ва федерация томонидан интизомий чоралар кўрилишига олиб келди — ўйинда иштирок этган барча ҳакамлар четлатилди.

Киритилди: Бугун 10:47. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!