Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мисрда аёлларни масжид маъмуриятида ишлашига руҳсат этилди

A A A
Мисрда аёлларни масжид маъмуриятида ишлашига руҳсат этилди

Илк бора бутун Миср бўйлаб йирик масжидларнинг кенгашларида аёлларнинг ҳам бўлишига диний уламолар розилик билдиришди. Бу ҳақда "Gulf-news" ахборот агентлиги хабар бермоқда. Масжидларнинг маъмурий бошқарувида аёлларнинг ишлашидан асосий мақсад уларга шаръий масалаларни тушунтириш, турли оммавий чиқишларни олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчларини ўргатиш ҳамда оилавий муаммоларига ечим топишда ёрдам бериш ҳисобланади.

«Ҳар бир масжидда 2 тадан аёл ҳодима ишлайди. Улар асосий эътиборни аёлларга ҳос масалалар, оила ва фарзанд масалаларига қаратади», дея таъкидлаб ўтмоқда Миср Вақф вазирлиги вакили Шайх Жобир Тоя.

«Аввалари масжид томонидан жиддий эътибор билан қаратилмаган оилавий муаммоларга энди жиддий эътибор берилади» – дея ўз фикрларини давом эттиради Вақф вазирлигининг расмийси.

Аёл ходималар, шунингдек, масжид кенгаши билан жамиятдаги муслима аёлларни боғловчи восита ҳам бўлади. Ходималар масжиднинг аёллар намоз ўқиши учун ажратилган қисмида фаолият олиб боришади, лекин фатво билан шуғулланмайди.

Вақф ишлари вазирлигининг таъкидлашича, Мисрдаги 70% масжидларда аёлларнинг намоз ўқишлари учун алоҳида жой ажратилган.

Жаноб Тоянинг айтишича, кўриладиган масалаларнинг кўламига қараб масжидда ишлайдиган аёл ҳодималар сони 2 тадан кўп ҳам бўлиши мумкин.

"Ўтган йилнинг ўзида 140 та Муслималарга аёл-қизларга дарс ўтиши учун лицензия берилган эди. Бу ҳолатларнинг ҳаммаси Миср ҳукумати ва диний уламолари томонидан аёллар ва оила масалаларига жиддий эътибор қаратилаётганидан далолат беради", дея таъкидламоқда шайх Жобир Тоя.

Шунингдек, Миср пресидент Абдул Фаттох ас-Сиси ҳам мусулмон уламоларини диний таълим жараёнини тартибга солишга ва радикализмга қарши курашишга чақирди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 12:48 30.06.2018. Ўқилди: 1894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар