Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Миср ва Хитой Сфинкс нусхаси устида баҳслашмоқда

A A A
Миср ва Хитой Сфинкс нусхаси устида баҳслашмоқда

Сфинкс нусхаси биринчи марта Хитойда 2014 йилда пайдо бўлган: уни Хитой кинокомпанияси бир фильмга декорация сифатида қурган, бироқ кейин баландлиги - 20 метр, энига 60 метр келувчи "реквизит" Хэбэй провинциясидаги мавзуий паркда пайдо бўлди ва бу ернинг энг марказий аттракционларидан бирига айланди.

Миср қадимий обидалар вазирлиги ЮНЕСКОга сохта Сфинкс устидан шикоят қилиб, уни инсоният маданий меросига тажовуз сифатида баҳолади. Уларнинг фикрича, сохта нусха ҳақиқий Катта Сифнксга доир тасаввурларни бузади ва Мисрнинг туризм ҳамда киносаноат даромадларини камайтиради. 

Икки йилдан кейин Миср ҳукумати Хэбейдаги ҳайкалнинг демонтажига эришди. Бироқ 2018 йилнинг май ойида Хитойдаги Сфинкс нусхаси яна қайта тикланди ва бу Мисрда яна норозилик тўлқинини уйғотди. 

Миср қадимий обидалар вазирлиги ЮНЕСКО ва ХХР ТИВга сохта Сфинксни йўқ қилишни талаб қилиб мурожаат қилишга тайёр эканини билдирди. 

KUN.UZ

Киритилди: 16:27 08.06.2018. Ўқилди: 1879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!