Миср Ташқи ишлар вазири Бадр Абдулаттий АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашиш учун Вашингтонга ташриф буюрди.
Ташрифдан асосий мақсад — Эрон атрофидаги ҳарбий кескинликни камайтириш ва минтақавий хавфсизликни таъминлашдир.
Миср Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон билан биргаликда алоҳида блок тузиб, АҚШ ва Эрон ўртасида музокаралар ташкил этишга интилмоқда. Ушбу ташриф Вашингтонда Исроил ва Ливан вакиллари ўртасидаги нозик музокаралар бошланиши кутилаётган вақтга тўғри келди.