Абдул Фаттоҳ ас-Сиси Қоҳирадаги энергетика анжуманида Яқин Шарқдаги уруш давом этса, нефт нархи икки баробардан зиёд қимматлаши мумкинлигини айтди.
Унинг таъкидлашича, бу шунчаки қўрқитиш эмас, балки реал прогноз.
Миср етакчиси минтақадаги вазиятни ўнглаш учун Доналд Трампга мурожаат қилди:
"Президент Трамп, Форс кўрфази ва минтақамиздаги урушни сиздан бошқа ҳеч ким тўхтата олмайди", — деди ас-Сиси.