Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи режалаштирилмоқда

A A A
Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бельгия пойтахти Брюсселга ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелнинг давлат раҳбарига йўллаган мактубида сўз боради.

“Ҳурматли Президент жаноблари, мамлакат етакчиси сифатида Сизга ушбу табрик мактубини йўллар эканман, яқин келажакда Брюсселга режалаштирилаётган ташрифингиз доирасида Сиз билан учрашамиз, деб умид билдираман”, дея қайд этган Европа кенгаши Президенти.

Қайд этиш керакки, Европа кенгаши Президенти Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан муборакбод этган.

Шунингдек, Шарль Мишель ўз мактубида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни янги, фаол ҳамкорлик босқичига кўтариш ниятида эканини қайд этган.

Киритилди: 21:19 28.08.2021. Ўқилди: 2859 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар